Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда президент ташрифидан кейин болалар майдончасидаги конструкциялар олиб ташлангани айтилди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатни изоҳлаб, фақат эски конструкциялар демонтаж қилинаётгани ва унинг ўрнига янгилари ўрнатилаётганини айтди. UzNews.uz мухбири ҳам янги майдончага ташриф буюрди.

763views0replies
0

видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Шавкат Мирзиёевнинг 28 июль куни Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйига ташрифи арафасида болалар майдончаси учун ўрнатилган конструкциялар ташрифдан кейин олиб кетилаётгани айтилган видеолавҳа кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати ушбу ҳолат бўйича изоҳ берди.
Қайд этилишича, Юнусобод туманида жойлашган “Матонат” маҳалласи ҳудудида “Обод маҳалла” дастури амал қилмоқда. Шу сабабли болалар майдончасидаги эски конструкциялар замонавий, хавфсиз турларига алмаштириш мақсадида олиб ташланмоқда. Эски учта конструкциялар ўрнига еттита янгисини ўрнатиш, шунингдек шийпонча ва болалар учун қумдон ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Меҳрибонлик уйи ёнида қурилган янги ўйин майдончаси. Расм 4 август куни соат 08:40 да олинган
Шунингдек, ушбу маҳаллада жами учта болалар майдончаларини таъмирлаш кўзда тутилган. 3 август куни дастури ижроси доирасида “Матонат” маҳалласида 80 нафар ишчилар бўлишган, 4 август куни эса жараённи тезлаштириш мақсадида ишчилар сони 200 тага етказилади.
“Болалар майдончасидаги ўзгаришлар президентнинг мазкур ҳудудга яқиндаги ташрифи билан боғлиқлиги ҳақидаги маълумот ҳам ишончсиздир. Aслида давлат раҳбарининг йўналишида ушбу ҳудуд бўлмаган”, - дейилади хабарда.
UzNews.uz мухбири ҳам ўтган ҳафтада 21-Меҳрибонлик уйидан узоқ бўлмаган жойда бўлди. У ерда ўрнатилган барча янги конструкциялар ўз жойида турибди.
763views0replies
0

Комментарии