Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда пластик карталардан 20 млн сўмдан ортиқ маблағни ўғирлаган шахс ушланди

19 ёшли фирибгар йўл ҳақини пластик карта орқали тўлашини айтиб, карта эгаларини алдаган.

358views0replies
0

ИИВ

Тошкент шаҳрида йўл ҳақини пластик карта орқали тўлов қиламан, деб карта эгаларини пулларни ўғирлаган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Олинган тезкор маълумотлар натижасида, Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи 19 ёшли Ғ.Т. йўл ҳақини пластик карта орқали тўлашни сабаб қилиб, фуқароларнинг пластик карталаридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Қўлга олинган фирибгарнинг бир дона банк пластик картаси ва телефони ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Маълумот берилишича, Ғ.Т. Тошкент шаҳрида фуқароларнинг жами 20 млн сўмдан зиёд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
358views0replies
0

Комментарии