Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда Nexia 17 ёшли болани уриб юборди: пиёда касалхонада вафот этди

ЙТҲ 17 ёшли пиёда йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганда содир бўлган.

522views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 26 июль куни тахминан соат 18:30 да Юнусобод тумани Янги Юнусобод кўчасида 28 ёшли Сардор Х. Nexia-2’ни (давлат рақами 10 V 568 VA) бошқариши давомида йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 17 ёшли Амир Т.ни уриб юборган. 
ЙТҲ оқибатида Амир Т. бадан шикастлари билан шифохонада вафот этди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖК.нинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
522views0replies
0

Комментарии