• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 27 сентября 2021

Тошкентда ЙПХ инспекторлари билан тортишган ҳайдовчи жазога тортилди — видео

Magic city истироҳат боғи олдида бир неча инспекторга қаршилик қилган ҳайдовчи бўйича изоҳ берилди.

572
0
Видеодан кадр

19 сентябрь куни соат 19:40 ларда Magic city истироҳат боғи олдида тўхтаб турган Spark ҳайдовчисига ЙПХ ходими тўхтаб туриш мумкин эмаслигини, тирбандлик юзага келаётганлигини тушунтиради.

Ҳайдовчи А.Э. бунга жавобан такси фаолияти билан шуғулланишини айтиб ходимга эътироз билдирган ва ўзаро тортишув келиб чиққан. 

ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларини бажармаган. Жараёнга бошқа ЙПХ ходимлари ҳам аралашган. Фуқаро А.Э. туман ИИО ФМБга олиб борилган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

22 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан тегишли ҳужжатлар ўрганилиб, ҳайдовчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183 ҳамда 194-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

572
0