Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда героин сотиш билан шуғулланган 19 яшар ''кладмен'' ушланди — видео

Унга гиёҳвандлик моддаларини керакли жойларга беркитиб қўйиш эвазига маош таклиф қилишган.

848views0replies
0

видеодан кадр

Жорий йилнинг 23 август куни Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбирда 19 яшар йигит ўзи билан 12 дона героин воситасини олиб юргани ҳамда яна 8 та жойга шундай моддаларни яширганлиги аниқланди.
Йигитнинг айтишича, у бу ишни OLX.uz интернет сайти орқали топган. Гиёҳвандлик моддаларини керакли жойларга беркитиб қўйиш эвазига унга маош таклиф қилишган.
Жиноятчига нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) жиноий иш қўзғатилиб, қамоққа олиш чораси кўрилган.
Маълумот учун, ушбу модда билан айибланган шахс ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.
848views0replies
0

Комментарии