Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда фуқаролар номига 207 млн сўм кредит олган МЧЖ раҳбари ушланди

У кредитни фуқароларнинг хабардорлигисиз олиб, ишлатиб юборган.

1214views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида Ж. ва Э. МЧЖ раҳбари К.М. ушбу жамиятларда гўёки 18 нафар ходими борлиги тўғрисида сохта маълумотларни тузган.
Шундан сўнг, у қалбаки ҳужжатлар асосида уларнинг номига банкдан 207 млн сўм кредит расмийлаштириб, кредит маблағининг 192 млн сўмини қайтармасдан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкентда мобил илова орқали қарийб 900 млн сўм кредит олган шахс ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
1214views0replies
0

Комментарии