• 12 229 сум
    20.5
  • 14 283 сум
    166.78
  • 156 сум
    0.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 229 сум
    20.5
  • 14 283 сум
    166.78
  • 156 сум
    0.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 мая 2021

Тошкентда бир неча йўллар бир ойга ёпилди

Юнусобод туманида йўллар таъмирланиши туфайли бир қатор кўчаларнинг қисмлари автотранспортлар учун чекланди.

1263
0
Google Earth

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 30 кунга қуйидаги йўл қисмларида транспорт ҳаракатланиши чекланади:

1)  КХАЙдан Аҳмад Дониш кўчасига тушиш йўли (мўлжал: Тахтапул масжиди);

2)  Аҳмад Дониш кўчасидан КХАЙга чиқиш йўли;

3)  Аҳмад Дониш кўчаси – Sultan ресторанидан КХАЙга чиқиш йўлигача;

4)  Аҳмад Дониш кўчаси – “Юнусобод” универсами яқинидаги чорраҳадан Аҳмад Дониш кўчасига чиқиш йўлигача.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш сўралмоқда.

1263
0