• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 17 июля 2021

Тошкентда бир-бирини Spark’нинг томида сайр қилдирган “ТикТокер”лар жазоланди — видео

Улар шеригини автомашинанинг томига чиқарган ҳолда ҳайдаб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаган.

936
0
видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 1 июль куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 4 нафар “ТикТокер” бир-бирини Spark’нинг томига чиқарган ҳолда автомашинани ҳайдаб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Шундан сўнг, улар Тошкент шаҳар ИИББга чақиртирилиб, профилактик суҳбат ўтказилди.

“Бу менинг “идеям” эди. Интернетда шоу қилиш учун қилгандик. Бу ҳолат қайтарилмайди”, - дейди “ТикТокер”лардан бири.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 125 (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 183-моддасига (майда безорилик) кўра, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва БҲМнинг 3 баравари (735 минг сўм)  миқдорида жарима тайинланди.

936
0