Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда ҳайдовчини ҳақоратлаган инспекторга нисбатан хизмат текшируви бошланди — видео

Тортишув вақтида ЙПХ ходими ҳайдовчини “терпила, писарь” деб ҳақоратлаган ва эркакча гаплашиб олишга ундаган.

1523views1replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасидаги жанжал акс этган видеолавҳа кенг танқидларга сабаб бўлди.
Видеода инспектор ҳайдовчини эркак бўлишга чақириб, кўча тилида гаплашиш унгамаслигини айтганини ҳамда ҳайдовчини “писарь, терпила” дея ҳақорат қилганини кўриш мумкин. 
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат 31 июль куни “Чорсу” жарима майдончаси рўпарасида содир бўлган.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Бекзод Мирзараҳимов Cobalt’ни тўхтатган. Текширув давомида ЙПХ ходими ҳайдовчига қарздорлик сабаб автомобилни жарима майдонига жойлашини айтган. 
Аммо бироздан сўнг жарима тўлаш муддатида янглишганлигини айтиб ҳайдовчига кетиши мумкинлигини маълум қилган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимига эътироз билдирган ва тортишув келиб чиққан.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
1523views1replies
0

Комментарии