Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда 8 ойлик боласини $7 мингга сотаётган она қамалди

Унинг дугонаси ҳам болани сотишда шерикчилик қилган.

1021views0replies
0

видеодан кадр

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 8 ойлик боласини $7 мингга сотаётган аёл ва унинг дугонасига суд ҳукм чиқарди.
Маълум бўлишича, аёл жорий йилнинг 21 май куни дугонаси билан тил бириктириб, ўзининг 8 ойлик фарзандини $4 мингга сотмоқчи бўлган. Аммо, аёлнинг дугонаси яширинча харидордан яна $3 минг талаб қилган.
Шундан сўнг, харидор ҳолат бўйича прокуратура департаментининг Янгиҳаёт бўлимига мурожаат қилган. 
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида аёл ва унинг дугонаси қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан суд томонидан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” бандига кўра, аёлнинг бирига 3 йил 6 ой, бошқасига нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қайд этилишича, одам савдоси қурбони бўлган бола тегишли органга топширилди.
1021views0replies
0

Комментарии