Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда 500 дона дорини 175 млн сўмга ноқонуний сотган МЧЖ ходими аниқланди

У ҳар бир дорини 350 минг сўмдан сотган.

1037views0replies
0

Бош прокуратура департаменти маълумотига кўра, Тошкент шаҳар Яккасарой туманида “K” МЧЖ ходими Ф.Н. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, харидорга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган "Ремдесса 100мг" дори воситасининг ҳар бир донасини 350 минг сўмдан сотишни режалаштирган.
У жами 500 дона "Ремдесса 100мг" дори воситасини 175 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-моддаси 3-қисми (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
1037views0replies
0

Комментарии