Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда 430 млн сўмдан кўп пулни ўзлаштирган "ЖЭК" раҳбари қўлга тушди

У уч йил давомида икки ХУЖМШга қарашли хонадон эгаларидан тушган пулларни “еб юборган”.

312views0replies
0

Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизмати

Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Сергели туманида “С” ва “Г.Т” хусусий уй жой мулкдорлари ширкати раҳбари Л.Р. 2018 йилдан 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар ушбу ширкатларга қарашли хонадон эгаларидан ундирилган жами 431 млн сўм бадал тўловларини ширкатларга кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
312views0replies
0

Комментарии