Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 20 ёшли Tracker ҳайдовчиси 56 ёшли пиёдани уриб юборди

Фожиали ЙТҲ пойтахтнинг Миробод туманида содир бўлган.

824views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

13 июль куни, тахминан соат 06:40да Миробод туманидаги Нукус ва Миробод кўчалари кесишмасида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 20 ёшли Л.З. Tracker автомобилида ҳаракатланиб кетаётганида бошқарувни йўқотиб, 56 ёшли М.Я.ни уриб юборган.
Пиёда олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан ҳайдовчига нисбатан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
824views0replies
0

Комментарии