Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда 20 ёшли келиннинг ўлими бўйича прокуратура суриштирув бошлади

Марҳуманинг онаси қизи ўзини уйнинг 9-қаватидан ташламаганини айтиб, бунга куёви ва қудасини сабабчи қилиб кўрсатди.

2978views0replies
0

UzNews.uz

21 июнь куни соат 00:20 ларда Тошкентнинг Чилонзор туманида 20 ёшли келин кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан тушиб кетиб, вафот этганди.
Марҳума Эъзоза Озодованинг онаси қизи ўзини ташламаганини айтди. Унга кўра, ҳолат наркотик моддалар истеъмол қилувчи куёви ва аёл қудасининг мунтазам таҳқирлаб келиши оқибатида юз берганини, у қайсидир сирни билгани учун ўлдирилганини иддао қилди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ҳозирда ҳолат бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суриштирув давомида марҳуманинг онаси томонидан келтирилган важлар ҳам ўрганиб чиқилиши таъминланади.
2978views0replies
0

Комментарии