Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида “Ёшлар дафтари”даги ёшлар кўзбўямачилик билан рўйхатдан чиқарилгани аниқланди — видео

Тегишли базада ёшларга компьютер, 25 сотих ер, қарийб 3 млн сўмлик меҳнат қуроллари берилгани акс этган. Амалда ушбу ёшларга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган. 

0views0replies
0

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев жойларда ёшларнинг “Ёшлар дафтари”дан чиқаришдаги кўзбўямачиликлар акс этган видеолавҳаларни эълон қилди.
Унинг ёзишича, ушбу ҳолатларни аниқлаш учун республикада ўрганиш бошланган.
Аниқланган ҳолатлардан бирида Чирчиқда “Ёшлар дафтари”да турган 2-гуруҳ ногирони Aбдуллаев Ваҳобжон замонавий касбларни ўрганиш учун компьютер сўраган. Лекин компьютер ҳали берилмасдан туриб, ёлғон маълумотлар асосида бу йигит дафтардан чиқарилган. Унга шу кунгача ҳеч нарса берилмаган. Тегишли базада эса унга 8 млн сўмлик компьютер берилганлиги қайд этилган.
Зангиота туманида эса “Ёшлар дафтари”даги Гулнора Қосимова клиникага ишга жойлашганлиги ҳақида маълумот киритилиб, ундан чиқарилган. Аниқланишича, у хусусий клиникада 10 кун синов муддат асосида ишлаган. Ёшлар ишлари агентлиги вакили ушбу ҳудудга бириктирилган 3-сектор фаолиятини қониқарсиз дея баҳолади.
Кўзбўямачиликлар, ёлғон маълумотларнинг олдини олиш мақсадида тизим рақамлаштириляпти. yoshlardaftari.uz электрон платформаси ва 24 соат давомида ишлайдиган 1093 қисқа рақами ишга туширилган. 
“Бу тизим энди янада қаттиқ назорат қилинади. Бундан кейин ҳам жамоамиз билан ҳудудларга, чекка-чекка жойларга чиқиб, буни ўрганамиз, таҳлил қиламиз ва доимий равишда жамоатчиликка кўрсатиб борамиз”, - деб ёзади Алишер Саъдуллаев.
0views0replies
0

Комментарии