Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида қарийб 3 кг "гашиш" моддасини шифер остига яширган шахс ушланди

У автомобилда кетаётганда, тўхтатилиб қўлга олинган.

267views0replies
0

Божхона қўмитаси Матбуот хизмати

Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Бўка туманида К.Р. бошқарувидаги Lacetti белгиланган тартибда тўхтатилиб, ундаги йўловчи Е.А. кўздан кечирилган.
Текширув давомида автомашина йўловчи ўриндиғининг пастки қисмида, қора рангли целлофан пакетда 1 дона ўрамда соф оғирлиги 1,2 минг грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Е.А.нинг кўрсатмасига биноан Бекобод-Бўка магистрали бетон тўсиқлари яқинидаги шифер остида кўмиб қўйилган, қора рангли целлофан пакет ичида 2 дона ўрамда соф оғирлиги 2,7 минг грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий оғирлиги 3,9 минг грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
267views0replies
0

Комментарии