Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилояти ва шаҳри чегараси ўзгартирилади

Жами 8 та туман чегараси ўзгариши мумкин. Депутатлар томонидан қайтарилган лойиҳа қайта кўриб чиқилди. У аввалроқ озиқ-овқат захирасининг камайиб кетиши каби қатор важлар билан қайтарилганди.

859views0replies
0

president.uz / Иллюстрация

Бугун, 16 август куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мунозараларга сабаб бўлган Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги лойиҳани қайта кўриб чиқди.
Қайд этилишича, мутасадди қўмита қарор лойиҳасини маромига етказган. Қарор лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Қонунчилик палатасининг 10 август кунги йиғилишида депутатлар Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиққанди.
Лойиҳага кўра, Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳудудидан Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига 7853,3 гектар ер майдонлари қўшиб берилмоқда. Ўз навбатида Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сергели туманлари ҳудудидан Тошкент вилоятининг Зангиота ва Юқори Чирчиқ туманлари ҳудудига 171,3 гектар ер майдонлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. 
Бироқ ушбу лойиҳа ўзгариши мумкин бўлган ҳудудларда инфратузилма, хизмат кўрсатиш ва солиқларни тўлаш каби бир нечта масалаларда муаммолар юзага келиши мумкинлиги бўйича эътирозлар сабаб қабул қилинмаганди.
Хусусан, Тошкент шаҳрига ўтказилиши режалаштирилган майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади. Уларни пойтахт тасарруфига кўчирилиши келгусида озиқ-овқат захирасининг камайиб кетишига олиб келиши мумкинлиги каби мулоҳазалар ўртага ташланганди.  
Аввалроқ, июнь ойида Сенат Тошкент вилоятидаги 12 туман ва 5 шаҳар чегараларини ўзгартириш бўйича қонунни маъқуллаганди.
859views0replies
0

Комментарии