Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент шаҳрида Марказий Осиё халқаро институти очилди — фото

Очилиш маросимида БМТ ва МДҲ вакиллари ҳамда бир нечта давлат ташқи ишлар вазирлари иштирок этди.

669views0replies
0

ТИВ

2021 йил 15 июль куни Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё халқаро институтининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир аввалида президенти Шавкат Мирзиёевнинг табриги Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева томонидан ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек, маросимда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференция доирасида Тошкент шаҳрига келган Марказий Осиё мамлакатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, БМТ, МДҲ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг юқори вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз нутқида қайд эттшича, мазкур институтнинг очилиши минтақавий ва иқтисодий жараёнларнинг аҳамияти тобора ортиб бораётганидан далолат беради. 
Бундай жараёнлар сўнгги йилларда Марказий Осиёда жадал кечмоқда. Шунингдек, вазир янги муассаса минтақавий ҳамкорлик истиқболларини экспертлар даражасида батафсил муҳокама қилиш, турли соҳалардаги кўп томонлама лойиҳалар бўйича амалий ва илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш учун имконият яратишига ишонч билдирди.
669views0replies
0

Комментарии