Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда Санжайни ҳокимиятга ишга таклиф қилди

Бунга хонанданинг интернет орқали йўллаган видеомурожаати сабаб бўлган.

4877views0replies
0

Иллюстрация

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда Санжайнинг ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаатига ўз муносабатини билдириб, уни Шайхонтоҳур туман Ободонлаштириш бўлими раҳбари лавозимига ишга таклиф қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқлар орқали хонанда Санжай одамлар шаҳарни тоза тутмаётганидан хафа бўлиб, инсонларни тозаликка эътиборли бўлишини сўраб, мурожаат йўллаган эди.
Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда Санжайни ўзи истиқомат қилаётган Шайхонтоҳур туман Ободонлаштириш бўлими раҳбари лавозимига ишга таклиф қилди.
"Хонанда Санжай долзарб масалани кўтарган бўлиб, шаҳримизда чиқиндилар тўпланиб қолмаслиги учун одамларни бефарқ бўлмасликка чақирган, улар томонидан музқаймоқ қоғозлари, сигарета қолдиқлари, турли салқин ичимликлар идишларини хоҳлаган жойларга ташлаб кетаётганлигини таъкидлаган. Бундай салбий ҳолатлар айниқса, ёз пайтида кўпайиб, гўзал пойтахтимизнинг ҳуснига доғ бўлиши табиий ҳол", - дейилади ҳокимият хабарида.  
Шунингдек, хонанда Санжайдан ушбу таклифни қабул қилиши учун ҳокимият билан боғланиши сўралган.
4877views0replies
0

Комментарии