Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент шаҳар иссиқлик таъминотини Франция компаниясига бериш бўйича шартнома имзоланди

Эндиликда Франциянинг Veolia Central & Eastern Europe компанияси Тошкент шаҳридаги марказий иситиш тизимини яхшилаш бўйича иш олиб боради.

104views0replies
0

Молия вазирлиги

Аввалроқ, Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франциянинг Veolia Central & Eastern Europe компаниясига 30 йилга давлат-хусусий шериклик тамойили асосида берилаётгани ҳамда бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.
Кеча, 29 сентябрь куни Тошкентда ташкил этилаётган Ўзбекистон иқтисодий форумида Veolia компанияси билан Тошкент шаҳридаги марказий иситиш тизимини эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва бошқариш бўйича концессия шартномаси тузилди.
Унга кўра, Veolia 30 йил давомида қуйидагиларни таъминлайди:
— Марказий иситиш ва иссиқ сув тизимларидан фойдаланиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш;
— Марказий иситиш тизими ва иссиқ сув иншоотларини баҳолаб, қандай сармоялар кераклигини аниқлаш;
— Асосий активлар дастурини молиялаштириш;
— Лойиҳани бошқариш.
Шартномага кўра, дастлабки икки йилда Бектемир ва Сергели иситиш тизимини модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилади. Пилот лойиҳанинг якунланиши бутун шаҳар бўйлаб модернизация дастурини ишга туширади.
104views0replies
0

Комментарии