Поиск
RUUZ

Экономика

Тошкент метрополитени Россиядан 10 та поезд сотиб олади

Сотиб олишга сарфланадиган харажат миқдори маълум қилинди.

413views0replies
0

president.uz

Тошкент метрополитени учун ўнта тўрт вагонли метро поездларини сотиб олиш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Россиядан 2021 йилнинг 1 декабрига қадар “Тошкент метрополитени” УК учун 10 та янги тўрт вагонли поездлар олиб келинади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 63,7 млн еврони ташкил қилади. Шундан 8,7 млн давлат бюджети маблағлари, 30,5 млн Россия Давлат тараққиёт корпорацияси "ВЭБ.РФ"дан олинган кредитлар, 24,5 млн эса  "Росэксимбанк" АЖдан олинган кредитлар ҳисобидан қопланади.
Қайд этилишича, 10 та поезд йилига 95,6 млн йўловчини ташийди.
"ВЭБ.РФ" кредити ставка бўйича 11 йилга, "Росэксимбанк"  кредити эса 12 йилга берилди.
413views0replies
0

Комментарии