Поиск
RUUZ

Туризм

Тошкент-Бишкек-Тошкент йўналишида ҳафтасига уч марта мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

Uzbekistan Airways AЖ икки пойтахт йўналишидаги қатновлар бўйича авиачипта нархларини маълум қилди.

322views0replies
0

UzNews.uz

2021 йилнинг 11 сентябрдан бошлаб Uzbekistan Airways AЖ Тошкент-Бишкек-Тошкент йўналишида ҳафтасига уч марта – душанба, пайшанба ва шанба кунлари мунтазам қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.
Парвозлар жадвали қуйидаги кўринишда (учиш ва етиб бориш маҳаллий вақтда кўрсатилган):
Душанба – HY 777: Тошкентдан учиш 15:50, Бишкекка етиб бориш 18:00;
Пайшанба – HY 779: Тошкентдан учиш 15:05, Бишкекка етиб бориш 17:15;
Шанба – HY 779: Тошкентдан учиш 09:00, Бишкекка етиб бориш 11:10.
Тошкент – Бишкек йўналишидаги авиачипталар 1 млн 229 минг 335 сўмдан бошланади.
Тошкент – Бишкек – Тошкент йўналишида авиачипталар 2 млн 553 минг 830 сўмдан бошланади.
Шунингдек, нархлар 9 сентябрь ҳолатига кўра амал қилади.
Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
322views0replies
0

Комментарии