Поиск
RUUZ

Спорт

Токио-2020: Шохсанамхон Тошпўлатова бронза медали соҳибаси

Пара-сузувчи Шохсанам Тошпўлатова делегациямизнинг 15-медалига муаллифлик қилди.

299views0replies
0

МОҚ

Токиода ўтаётган XVI ёзги Паралимпия ўйинларининг аёллар ўртасида С13 классида 200 метр масофага индивидуал комплекс усулида сузиш бўйича финал баҳсида ҳамюртимиз Шохсанамхон Тошпўлатова ҳам иштирок этди.
Тошпўлатова ўта муросасиз кечган финал дастурида маррага 2:27.92 дақиқада етиб келиб, жамоа ҳисобига яна бир бронза медалини тақдим этди. Шунингдек, бу Шохсанамхон учун Паралимпия ўйинларидаги учинчи медали бўлди. 
Шундан сўнг, Паралимпия ўйинларида ўзбекистонликлар 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронзага эга чиқишмоқда.
299views0replies
0

Комментарии