Поиск
RUUZ

Политика

Токио-2020: 25 июль куни яна 11 нафар ўзбекистонлик спортчи куч синашади

Олимпиаданинг 2-кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар маълум қилинди.

859views0replies
0

МОҚ

Токиода бошланган ХХХII ёзги Олимпия ўйинлари 2-кунги, 25 июлдаги мусобақаларида 11 нафар Ўзбекистон спортчилари баҳс олиб боради.
25 июль кунги баҳсларда иштирок этадиган спортчилар ва уларнинг рақиблари қуйидагилар:
Велошоссе: Олга Забелинская – яккалик пойга, финал. Бошланиш вақти: 09:00 (Тошкент вақти билан);
Спорт гимнастикаси: Оксана Чусовитина – кўпкураш, саралаш. Бошланиш вақти: 06:00 (Тошкент вақти билан);
Академик эшкак эшиш: Шахбоз Холмирзаев/Собир Сафаралиев – жуфтлик, ўтиш босқичи. Бошланиш вақти: 05:00 (Тошкент вақти билан);
Дзюдо, эркаклар (-66 кг): Сардор Нуриллаев – Денис Виеру (Молдова);
Аёллар (-52 кг): Диёра Келдиёрова – Сосорбарам Лхагвасурен (Монголия). Бошланиш вақти: 07:00 (Тошкент вақти билан);
Бокс, аёллар (-51 кг): Турсуной Раҳимова – Сандра Драбик (Полша). Бошланиш вақти: 07:00 (Тошкент вақти билан);
Эркаклар (-63 кг): Элнур Абдураимов – Чинзориг Баатарсух (Монголия). Бошланиш вақти: 14:18 (Тошкент вақти билан);
Шунингдек, (-81 кг) Дилшод Рўзметов – Эмме Бреннан (Ирландия). Бошланиш вақти: 16:42 (Тошкент вақти билан);
Таэквондо WТF, эркаклар (-68 кг): Улуғбек Рашитов – Сейду Фофана (Мали). Бошланиш вақти: 06:14 (Тошкент вақти билан);
Оғир атлетика, эркаклар (-67 кг): финал. Адҳамжон Эргашев, Бошланиш вақти: 15:30 (Тошкент вақти билан).
859views0replies
0

Комментарии