• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 июля 2021

Тест учун тўлов қилган абитуриентлардан нега яна тўлов қилиш сўралди?

ДТМ тест синови учун тўловни амалга ошириш бўйича юборилган SMS-хабарларга изоҳ берди.

2357
0
ЎзА / Иллюстрация

ДТМ Матбуот хизмати хабарига кўра, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тестда қатнашиш учун БҲМИнинг ярим баравари (122 500 сўм) миқдорида тўлов қилишлари шарт.

Тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаган абитуриентлар рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади ва тест синовларига қўйилмайди.

Шу сабабли ДТМ томонидан 20-22 июль кунлари республикада дам олиш кунлари деб эълон қилинганлиги сабабли банк кассалари ишламаслиги мумкинлигини инобатга олган ҳолда 19 июль куни тест синови учун тўловни амалга ошириш бўйича эълон берган ва эслатма сифатида абитуриентларга SMS-хабар юборилган. 

“Aлбатта бу абитуриентлардан ортиқча тўлов ундириш мақсадида эмас, балки уларни хабардор қилиш, уларга қўшимча эслатма бериш мақсадида амалга оширилди”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тизими (my.dtm.uz) Ягона биллинг тизимига интеграция қилинган бўлиб, олдинги йиллар битирувчиларига инвойс шакллантирилади. Битта инвойс рақамига белгиланган миқдор (122.500 сўм) дан ортиқ тўловни амалга ошириш имкони мавжуд эмас. Яъни абитуриент тўловни тўлиқ амалга оширган бўлса, мазкур инвойс рақамига бошқа тўлов қилиб бўлмайди. Бунинг натижасида абитуриентлар томонидан ортиқча тўлов қилинишининг олди олинади.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатга олиш жараёни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда ва эртага, 22 июл куни тугайди.

2357
0