• 12 699 сўм
    84.07
  • 14 848 сўм
    93.24
  • 162 сўм
    0.14
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 699 сўм
    84.07
  • 14 848 сўм
    93.24
  • 162 сўм
    0.14
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 28 июн 2021

“ТашМИ”га $7 мингга ўқишга киритишни ваъда қилган ўқув маркази раҳбари ушланди

Унга нисбатан жиноий иш очилди. 

768
0
ИИВ

Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, 26 июнь куни Р.Ш. ва М.М.лар Самарқанд вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Оқдарё туманида яшовчи “Ҳасан” ва “Акмал” исмли шахслар Р.Ш.ни Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб беришини ваъда қилаётганини маълум қилган.

Бунинг учун $7 минг доллар беришни талаб қилган. 

Ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳридаги хусусий ўқув маркази раҳбари Б.А. хизмат хонасида Р.Ш. ва М.М.лардан сўралган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Унинг жиноий шериги Э.Х. ҳам қўлга олинган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов олиб борилмоқда.

768
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш