Поиск
RUUZ

Общество

Талабаларга таълим кредитини ўқиш тугаганидан кейин қайтариш имконияти яратилди

Бакалавриат ва магистратурада тўлов-контракт асосида ўқиётганлар олинган кредитни ўқиш тугаганидан кейин 7 йил давомида қайтаради.

862views0replies
0

president.uz

“Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.  
Унга кўра, 2021/2022 йилги ўқув йилидан республикадаги барча ОТМ бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.
Бунда тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган ресурслар ҳисобидан таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади. Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.
Таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
Шу мақсадда Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилади. Жамғармага Давлат бюджетидан 2021 йилда камида 1 трлн сўм, кейинги йилларда ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида ота-оналар фарзандини ўқитиш учун таълим кредитини 22-28 фоиз ставкада 3 йил муддатга олаётгани, бу ҳаммага, айниқса, узоқ ва чекка жойларда яшайдиган оилаларга оғирлик қилаётгани ҳақида гапирганди.
862views0replies
0

Комментарии