Поиск
RUUZ

Общество

Талабалар шаҳарчасидаги йўлнинг ёпилишига ким сабабчилиги айтилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги Университет кўчасининг ёпиб қўйилгани тўғрисида баёнот берди.

431views0replies
0

Инновацион ривожланиш вазирлиги

7 сентябрь куни Беруний метро бекати ёнидаги автотураргоҳни тартибга солишга масъул Poytaxt Avto Parking МЧЖда фаолият юритаётган ходимлар томонидан Талабалар шаҳарчасига келадиган автомашиналарнинг автотураргоҳга қўйилишини таъминлаш мақсадида Университет кўчаси ёпиб қўйилган.
Вазирлик баёнотида келтирилишича, ушбу йўлннинг ёпилишига Инновацион ривожланиш вазирлигининг алоқаси йўқ.
“7 сентябрь куни вазирликда бўлиб ўтган йирик халқаро илмий-амалий конференцияга ташриф буюрган меҳмонлар, ОАВ вакиллари ҳам йўл ёпиқ бўлгани боис вазирликка киришга қийналдилар’’, - дейилади баёнотда.
Берилган маълумотга кўра, Олмазор туман ҳокимияти томонидан Беруний метросидан Университет кўчасига транспорт ҳаракати очиб қўйилди.
431views0replies
0

Комментарии