Поиск
RUUZ

Общество

Тадбиркор Ғофур Раҳимов Ўзбекистонда илк бор STEM’га ихтисослашган мактаб қуриб берди

Тошкент вилоятида қурилган ушбу мактаб 600 ўринга мўлжалланган.

887views0replies
0

Халқ таълими вазирлиги

Бугун 30 август куни янги 2021-2022 ўқув йили олдидан республикадаги илк STEM фанларига ихтисослашган мактаб Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида қад ростлади, дея хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати.
Ушбу замонавий мактаб тумандаги 45-мактабнинг эски биноси ўрнида тадбиркор Ғофур Раҳимов томонидан тўлиқ қуриб ва жиҳозлаб берилган. Мактабда ўқувчиларнинг замонавий таълим олиши учун барча имкониятлар мавжуд. 
Қайд этилишича, 600 ўринга мўлжаллаб қурилган таълим муассасасида 634 нафар ўқувчига 43 нафар педагог таълим беради. Мактаб энг замонавий жиҳозлар ва сўнгги ахборот технологиялари билан жиҳозланган. STEM фанларига ихтисослашган таянч мактабида математика, чет тили, ахборот технология ва кимё-биология фанлари чуқурлаштирган ҳолда ўқитилади.
''Мактаб очилиш ҳомий тадбиркор Ғофур Рахимов ҳамда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов томонидан рамзий маънода кўчатлар экилди'', - дейилади хабарда.
887views0replies
0

Комментарии