Поиск
RUUZ

Реклама

Сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги жаҳон етакчи компанияси Lactalis Ўзбекистон бозорини эгалламоқда

Lactalis Ўзбекистон истеъмолчиларининг қизиқишлари ва дидини ўз маҳсулотлари билан қандай забт этганлиги бўйича Lactalis Central Asia бош директори Кристиан Хуберт билан интервью.

153views0replies
0

Мамлакатда энг йирик жаҳон брендлари, трансмиллий корпорациялар ва компанияларнинг мавжудлиги баъзан қонунчилик, фискал сиёсат ва иқтисодий чоралар билан қўллаб-қувватланадиган бозорнинг барқарорлигини ва шаффофлигини таъминлашнинг яққол индикатори бўлиб ҳисобланади. 2019 йилда Ўзбекистонга энг машҳур француз концерни  Lactalis'нинг кириб келиши яна бир маротаба буни таъкидлади: мамлакат сут маҳсулотлари соҳасида ишончли ҳамкорни орттирди, компания эса Марказий Осиё минтақасидаги ўзининг ўрнини мустаҳкамлади.
Lactalis Central Asia МЧЖ ХК бош директори Кристиан Хуберт билан интервьюда Lactalis босқичма-босқич Ўзбекистон истеъмолчиларининг қизиқишлари ва дидини ушбу икки йил мобайнида кенг ассортиментда тақдим этилган маҳсулоти билан қандай забт этганлиги ва жаҳон брендини маҳаллий миқёсда ривожлантириш бўйича келгуси режалари ҳақида билиб олинг.
Кристиан, айтингчи, сиз озиқ-овқат саноатига, хусусан, сут ва сут маҳсулотларининг энг йирик ишлаб чиқарувчисининг компанияси Lactalis'га қандай кириб келдингиз?
Мен Европанинг энг маркази – Бельгияда туғилиб ўсдим. Озиқ-овқат саноати, мен дастлаб ўзим учун профессионал фаолият сифатида танлаган соҳа эмас эди. Университетда мен тиллар ва менежментни ўргандим. Lactalis'га мен 2006 йилда, Қозоғистондаги Foodmaster компанияси концерн оиласига қўшилган пайтда келдим. Менга ниҳоятда масъулиятли йўналиш топширилди – компаниянинг бизнес – жараёнларини  ривожлантириш ҳамда Қозоғистон ҳудудида унинг тижорат фаолиятини йўлга қўйиш. Чет тилларини билганим сабабли, мен Қозоғистонда, Грузияда, Украинада, Саудия Арабистонда ва Колумбияда Lactalis гуруҳи компаниясининг тижорат ёки бош директори лавозимида ишлашга муваффақ бўлдим. 
Lactalis маҳсулоти дунё бўйлаб ниҳоятда машҳур. Компаниянинг патентлаштирилган брендларидан қайсилари Ўзбекистон бозорида тақдим этилган?
Ўзбекистонда бугунги кунда 2 та энг машҳур халқаро бренд тақдим этилган - бу President ва Lactel. President линейкаси – Lactalis концернининг ташриф қоғози бўлиб, ушбу бренднинг маҳсулоти дунё бўйлаб деярли барча давлатларда тақдим этилган. Ўзбекистон истеъмолчилари учун President маҳсулотининг ниҳоятда оптимал, шу билан бирга кенг ассортименти танлаб олинган: сариёғ, эритилган пишлоқлар, қаттиқ пишлоқлар, творогли пишлоқлар, лабне, творог ва қаймоқлар.
Lactel бренди билан ишлаб чиқариладиган маҳсулот дунёнинг 50 та мамлакатларида тақдим этилган. Бу ерда биз Ўзбекистон учун Lactel линейкасидан энг яхшисини танлашга ҳаракат қилдик – бу, аввалам бор, сут, болалар ва катталар учун сутли коктейллар, сариёғ, қошиқли ва ичимлик йогуртлар, ҳамда творожоклар.
Янги бозор, янги вазифалар, бизнесни ривожлантириш учун янги шароит – Ўзбекистон сизни нима билан жалб қилди?
Бир неча йил олдин янги раҳбар - Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимият бошига келиши билан, Ўзбекистонда турли даражадаги бизнес учун – ўрта ишлаб чиқарувчилардан бошлаб йирик ишлаб чиқарувчиларигача кенг имкониятлар очилди. Мамлакатдаги инвестицион иқлим сифат жиҳатдан анча ўзгарди. Таъкидлаб ўтаманки, Lactalis компанияси анча пайтдан бери МДҲ ҳудудида ўз фаолиятини юритмоқда ва унинг Ўзбекистон бозорига кириб келиши шунчаки вақт масаласи эди. 2019 йилнинг сентябрь ойи ўзгариш пайти бўлиб, Lactalis компанияси шу пайтдан бошлаб бу мамлакатда ўз фаолиятини жорий этди.
Lactalis компаниясининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан фарқи нимада?
Биринчидан, компанияда, узоқ йиллар давомидаги тажрибаси натижасида, бутун дунё бўйлаб бизнесни олиб бориш модели ишлаб чиқилган. Иккинчидан, компания, барча бозорларда амал қиладиган, халқаро сифат стандартларига риоя қилади, акс ҳолда бундай кенг кўламли қамровга эришиб бўлмас эди. Учинчидан, маҳсулотни келгусида машҳур халқаро брендга (President, Lactel, Galbani, Parmalat, Santal, ва кўплаб бошқалар) айлантириш мақсадида пухта ишлар олиб борилмоқда. Тўртинчидан, Lactalis мавжуд бўлган барча мамлакатлар билан қалин ҳамкорлик олиб борилади. Компания ўз йўлини узоқ 1933 йилда, Лавал номли француз шаҳридаги кичкинагина пишлоқ ишлаб чиқариш  корхонасидан бошлаган. Компания асосчиси Андре Бене томонидан асос қилиб олинган фаолият мезонлари Lactalis компаниясига дунёнинг 160 та давлатига кириб боришга ва истеъмолчиларнинг манфаатларини ўйлаган ҳолда, фаол ишлашига имкон яратди. “Global Dairy Top 20» рейтингига кўра, Lactalis 2021 йилда биринчи ўринни эгаллади ва дунёдаги энг йирик сут ишлаб чиқарувчи компанияга айланди.
2000 йилда Lactalis компаниясининг айланмаси 4,8 млрд долларни ташкил қилган эди, лекин 20 йил давомида сут концерни, 370 фоизга ўсишни намойиш қилган ва айланмани йилига 23 млрд долларгача кўпайтирган ҳолда, тўққизинчидан биринчи ўринга кўтарилди. 
Covid-19 пандемияси сабабли, 2020 йил барча учун осон бўлмади. Компания янги шароитларга қандай мослашди ва йилни қандай кўрсаткичлар билан якунлади?
Covid-19 пандемияси билан боғлиқ бўлган жиддий муаммоларга қарамай, 2020 йилдаги асосий вазифамиз ишлаб чиқаришни тўхтатмаслик ва барча иш жараёнларини масофадан йўлга қўйган ҳолда, ходимларимизнинг фаолиятини тўхтатиб қўймасликка қаратилган эди. Бу шундай давр эдики, биринчи навбатда ходимларнинг соғлиги ҳақида ўйлаш муҳим эди. Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида, 2020 йилда яхши кўрсаткичларга эришишга муваффақ бўлдик.
Компаниянинг Ўзбекистонда келгуси ривожлантириш борасида режалари қандай?
Ўзбекистон бозорида сут маҳсулотларининг барча тоифаларида ўрин эгаллашни режалаштирганмиз. Мамлакатда мавжуд кенг имкониятлар шароитида маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича 1 рақамли компанияга айланиш.
Реклама ҳуқуқлари асосида
153views0replies
0

Комментарии