Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда ўзбек-рус ҳарбийларининг қўшма машғулоти бошланди — фото ва видео

Машғулотларга Россия ва Ўзбекистон қуролли кучларининг 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчилари жалб қилинган.

590views10replies
0

mil.ru

Сурхондарё вилоятининг Термиз тоғ тизмасида ўзбек-рус ҳарбийларининг қўшма машқлари бошланди, дея хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
Тадбир икки мамлакат ҳарбий хизматчиларининг умумий таркибидан бошланди. Ўзбекистон ва Россия давлат байроқлари тантанали кўтарилгани ва давлат мадҳиялари ижро этилганидан сўнг, митинг бўлиб ўтди.
Унда, Марказий ҳарбий округ штаби бошлиғининг ўринбосари генерал-майор Николай Терешченко ва Ўзбекистон мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари полковник Қодир Турсунов ҳарбийларга муваффақиятли ҳамкорлик тилаб, нутқ сўзлади. Улар қўшма машғулотлар икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди. 
Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари Термиз базаси парад майдони бўйлаб юришди.
5 кун давом этадиган машғулотларга Россия ва Ўзбекистон қуролли кучларининг 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчилари жалб қилинган. Россия ҳарбий хизматчилари мезбон томонидан берилган зирҳли машиналарда вазифаларни бажарадилар.
590views10replies
0

Комментарии