Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда маҳалла раиси ўринбосари аҳоли учун берилган қарийб 19 млн сўмлик унни ''еб юборди"

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

1860views0replies
0

видеодан кадр

Сурхондарёда МФЙ раиси ўринбосари ун маҳсулотларни тадбиркордан аҳолига сотиб бериш учун олиб, савдодан тушган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги МФЙ раиси ўринбосари маҳаллага ун етказиб берадиган таъминотчи корхонанинг ишончига кириб, доимий равишда аҳолига тарқатиладиган ун маҳсулотини ўзининг яшаш уйига туширган.
Шундан сўнг, у унларни аҳолига сотиб, 140 қоп ун савдосидан тушган 18 млн 900 минг сўм пулни тадбиркорга топширмасдан, фирибгарлик йўли билан ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билаг жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
1860views0replies
0

Комментарии