Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини капотда 3 кмдан ортиқ “сайр қилдирди” — видео

Бодикамерадаги видеоёзув эълон қилинди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.

1020views0replies
0

Видеодан кадр

ЙҲХББ хабарига кўра, 13 сентябрь куни Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Сурхон соҳили маҳалласи ҳудудида ЙПХ ходими йўлнинг қатнов қисмига тўхтаган Lacetti ҳайдовчисининг ёнига бориб, ўзини таништиради ва тўхташ қоидасини бузганлигини айтиб тегишли ҳужжатларини тақдим қилишни сўрайди. 
Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини бажармай автомобилини инспекторнинг устига бошқарган. Ходим қочишга улгурмасдан автомобилнинг капот қисмида осилиб қолган. Автомобиль тахминан 3,4 км масофагача ҳаракатлангандан сўнг ходим ерга қулаб тушган. 
ЙПХ ходими тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1020views0replies
0

Комментарии