• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 30 июля 2021

Сурхондарёда ака-укалар келинойиси ва унинг дугонасини дўппослади

Вилоят прокуратураси ҳодиса тафсилотини маълум қилди.

2256
0
Facebook

Сурхондарё вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоятнинг Бойсун туманида яшовчи ака-ука Б.Х. ва Т.Х.лар 2021 йил 21 июль куни тахминан соат 16:00 да Шўрчи тумани Совжиронбобо маҳалласида акаси Р.Х.нинг турмуш ўртоғи Ф.Х. ва унинг дугонаси М.Б.ни учратиб қолган.

Шундан сўнг, ака-укалар келинойиси Ф.Х. уларнинг синглисини тинчлигини бузаётганини сабаб қилиб, қайчи билан икки аёлнинг сочларини кесиб, эгнидаги кийимларини йиртган ва уриб-дўппослаб, уларга енгил тан жароҳати етказган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖК.нинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

2256
0