Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда 4 нафар мактаб ўқитувчиси ҳамкасбини дўппослади — видео

Улар мактаб ҳовлисида жанжал чиқаришган.

717views1replies
0

видеодан кадр

Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, шу йилнинг 23 август куни соат 10:00 ларда Қумқўрғон туманидаги 59 сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишловчи Р.А., Н.Н., Н.Н. ва М.Б.лар ўзларига олдиндан таниш бўлган шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи Д.Х. билан мактаб ҳовлисида ўзаро келишмовчилик сабабли бир-бирлари билан жанжаллашиб колишган.
Жанжал натижасида, улар орасида муштлашув юзага келиб, бир-бирларининг баданига энгил шикаст этказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан мазкур ўқитувчиларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
717views1replies
0

Комментарии