Поиск
RUUZ

Происшествия

"Шўртаннефтгаз"га қарашли цехда ёнғин содир бўлди: 1 киши вафот этди

ФВВ ҳодиса тафсилотини маълум қилди.

432views0replies
0

видеодан кадр

Қашқадарё вилоятида "Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш" заводида ёнғин келиб чиқиди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 1 июль куни соат 13:05 да Қашқадарё вилояти Ғузор тумани "Қоракўл" МФЙда жойлашган "Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш" бошқармасига қарашли пропан-бутан аралашмасини олиш цехида ёнғин содир бўлди.
Ёнғин қутқарув экипажлари томонидан тўлиқ бартараф этилди. Аммо, корхонада фаолият юритган 1 нафар фуқаро вафот этди.
Шунингдек, цехнинг 2 нафар ишчи-ходими енгил тан жароҳати олди.
Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
432views0replies
0

Комментарии