Поиск
RUUZ

Коронавирус

Соғлиқни сақлаш вазирлиги карантин қачон бекор қилинишини айтди

ССВ ижтимоий тармоқлардаги карантин юмшатилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

2427views0replies
0

Ижтимоий тармоқларда Республика махсус комиссия томонидан киритилган карантин чекловлари тугатилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга нисбатан ССВ муносабат билдирди.
Унга кўра, ушбу тартиблар Республика махсус комиссияси томонидан маълум бир муддат учун қабул қилинган эмас, яъни эпидемиологик вазият барқарорлашганда ушбу чекловлар бекор қилинади. Аммо ҳозирда уларга ҳеч қандай ўзгариш киритилмаган.
"Агар карантин қоидаларига оид бирор ўзгариш киритилса, буни ССВ расмий саҳифалари орқали эълон қилинади. Шундай экан, юртдошларимиздан ва айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз ва тасдиқланмаган хабарлар тарқатмасликларини сўраб қоламиз", - дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси қарори билан 28 июндан Ўзбекистонда карантин жорий қилиниб, бир қатор қатор корхоналар фаолиятига чекловлар қўйилганди.
2427views0replies
0

Комментарии