Поиск
RUUZ

Происшествия

Сирдарёда Isuzu юк машинаси Damas’га урилди: икки машина ҳам ағдарилиб кетди — фото

ИИВ ЙҲХББ ҳодиса қандай содир бўлганини маълум қилди.

983views1replies
0

ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 15 июль куни соат 13:00 ларда Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 34-километрида "Сирдарё-Гулистон" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган Damas ортга қайрилмоқчи бўлган.
Шу вақтда унинг ортидан бир йўналишда ҳаракатланиб келган Isuzu юк машинасига урилган. Натижада, икки машина ҳам ағдарилиб кетган.
Шунингдек, Isuzu йўлнинг ўнг томонига ағдарилган вақтда шу йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Nexia’нинг ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб йўл четидаги темир тўсиққа урилиб, ЙТҲ содир этган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Аммо, транспорт воситаларига зарар етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
983views1replies
0

Комментарии