Поиск
RUUZ

Реклама

Шаҳло Аҳмедова TBRG Open лойиҳаси доирасида Дэвид Гетта билан коллаборация уюштиради

Шаҳло Аҳмедова TBRG Open лойиҳасида Ўзбекистон номидан қатнашади ва Дэвид Геттанинг Get Together синглининг ремиксини яратади.

821views0replies
0

TBRG Open - бу мусиқа кучини қўллаб-қувватловчи ва бутун дунё бўйлаб одамларни боғлайдиган платформа. Бу йил уни дунёдаги энг йирик артистлардан бири Дэвид Гетта тақдим этади. TBRG Open'нинг беш йиллиги муносабати билан диджей лойиҳа учун яратилган Get Together номли янги трек чиқарди.
Халқаро лойиҳа доирасида Ўзбекистон, Ҳиндистон, Хитой, Болгария ва Непал мусиқа ижрочилари ушбу трекнинг расмий ремиксларини чиқарадилар.
Дэвид Гетта биринчи марта 2009 йилда эътибор қозонган ва I Gotta Feeling қўшиғи чиқарилгандан сўнг дунё миқёсида шуҳрат ва эътирофга эришган. Сингл дунёда 17та мамлакатининг энг яхши чартларида биринчи ўринни эгаллаган. Бугунги кунга қадар Дэвид Гетта платина ва олтин альбомларнинг кўп маротаба ғолиби, олтита номинация бўйича иккита «Грэмми» мукофотига сазовор бўлган ва у 2020 ва 2011 йилларда дунёдаги биринчи рақамли диджей сифатида тан олинган.
Бу йил Ўзбекистонни TBRG Open мусиқий платформаси билан ишлашда тажрибага эга - Шаҳло Аҳмедова намойиш этади. 2020 йилда ижрочи бу лойиҳада қатнашган ва The Chainsmokers гуруҳининг Hope синглига Tanla қўшиғини чиқарган.
«Мен мутлақо бошқа маданият вакилларини ўз талқинини қўшиб, менинг овозимни ўзига хос қилиб яратишини тезроқ кўриш иштиёқидаман», — дейди Дэвид Гетта бутун дунё диджейлари билан бўлажак ҳамкорлиги ҳақида. — «Ишончим комил, ҳар бир диджей дунё ҳақида ўз тасаввурига эга ва у янги ва ғайриоддий нарсаларни киритади».
Машҳур диджей билан ҳамкорлик жараёнида Шаҳло Аҳмедова ўз таассуротлари билан ўртоқлашди: «Бу ноёб тажриба, бу том маънода барча чегараларни кенгайтиради. Мен хурсандман! Бу ҳақиқатдан ҳам қизиқарли ва истиқболли иш, кўпчиликни катта ютуқларга илҳомлантириши мумкин. Умид қиламанки, Дэвид Гетта билан ҳамкорлигимиз миллионлаб одамларнинг қалбида янграйди».
2017 йилда TBRG Open ишга туширилганидан бери бутун дунё бўйлаб диджейлар билан ҳамкорлик қилган, улар ичида The Chainsmokers, Major Lazer, Clean Bandit, Diplo ва MØ каби йирик диджейлар бор. Лойиҳа доирасида яратилган қўшиқлар хитлар қаторига қўшилиб, дунёдаги мусиқа ихлосмандларини бирлаштирди.
Лойиҳанинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг:
Facebook: @TBRGOpen.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида
821views0replies
0

Комментарии