Поиск
RUUZ

Культура

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирди — фото

Президент 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

431views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент Матбуот ҳизмати хабар берди.
У ерда давлат раҳбари биринчи президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.
Шавкат Мирзиёев истиқлолнинг 30 йиллик байрамига бағишланган тантанали маросимда Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиб, мамлакат тарихининг энг мураккаб ва оғир даврларида давлатни бошқарганини таъкидлади.
Маросимда Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этди.
Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.
431views0replies
0

Комментарии