Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Германия канцлери билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Президент ва Ангела Меркель Афғонистондан Германияга Ўзбекистон орқали транзит эвакуациясини давом эттиришга келишиб олдишди.

726views0replies
0

president.uz

Бугун, 18 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федерал канцлери Ангела Меркель билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбатда етакчилар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ҳамда Афғонистондаги воқеаларнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақадаги жорий вазият юзасидан фикр алмашдилар.
Ушбу мамлакатда кескинлик ва зўравонликнинг авж олишига йўл қўймаслик, шунингдек, афғон можаросини сиёсий йўл билан тартибга солишни халқаро ҳамжамият томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларида икки мамлакатнинг позиция ва ёндашувлари мос экани алоҳида таъкидланди.
Фуқароларни Афғонистондан авиация транспортида Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит йўли билан Германияга эвакуация қилиш бўйича гуманитар операцияларни амалга оширишда яқиндан мувофиқлашувни ва фаол идоралараро ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани қайд этилди.
Минтақадаги вазиятнинг янада ривожланиши бўйича олий ва юқори даражадаги мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Германия президенти билан ҳам афғон масаласини муҳокама қилганди.
726views0replies
0

Комментарии