Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев БМТ сессиясида нутқ сўзлайди

Президентнинг янги ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди.

224views0replies
0

Архив фото / Президент Матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шавкат Мирзиёевнинг янги ҳафтадаги иш режаси ҳақида маълумот берди. 
Унга кўра, эртага, 21 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев видеоалоқа орқали БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси тантанали очилишида иштирок этади ва сессиянинг биринчи кунидаёқ юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларда нутқ сўзлайди.
Шунингдек, бугун президент ҳузурида қатор объектлар қурилишига бағишланган тақдимот бўлиб ўтади. Янги онкология маркази, Миллий кутубхона ва Янги Ўзбекистон университети бинолари лойиҳалари шулар жумласидан.
224views0replies
0

Комментарии