Поиск
RUUZ

Общество

Шавкат Мирзиёев 2017 йилда мудофаа вазирини нега ишдан олганини айтди

Президент андижонлик сайловчилар билан учрашувда Қобул Бердиевнинг ишдан олиниши сабабини маълум қилди.

1308views4replies
0

ЎзЛиДеП

Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда 2017 йилда мудофаа вазири Қобул Бердиевни нега ишдан олганини маълум қилди.
“Президент бўлганимнинг илк йилида бир ҳарбий қисмга бордим, десантчи аскарлар билан суҳбатлашдим. Қоида бўйича десантлар тез-тез парашютда ўқув машғулотларини олиб бориши керак. Лекин бир аскардан “охирги 1 йилда неча марта парашютдан сакрагансан?” деб сўрасам, “Ўртоқ бош қўмондон, бир марта ҳам сакрамадим, чунки парашют йўқ” деб айтди. Бу шармандалик-ку.
Ёки Каттақўрғондаги ҳарбий қисмда танк ҳайдашни билмайдиган механикни кўрдим. Ия, бу қанақаси? Шундан сўнг мудофаа вазири Қобул Бердиевни ишдан олдим.
Мана энди жорий йилда АРМИ-2021 танловида 42 мамлакатнинг армияси орасида 2-ўринни олдик. Танкчиларимиз ўз йўналишида 1-ўринни олишди”, - деди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Қобул Бердиев 2017 йилнинг сентябрида лавозимидан олиниб, унинг ўрнига ўша вақтдаги ички ишлар вазири Абдусалом Азизов (ҳозирги ДХХ раиси) тайинланганди.
1308views4replies
0

Комментарии