Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандга 50 та электробус олиб келиш учун ЕТТБдан қарз олинади

Президентнинг беш йиллик дастурига кўра, вилоятдаги автомобиль йўллари ва кўприклар қурилишига 4 трлн сўм ажратилади. Энди шаҳарнинг тарихий марказида давлат идоралари бўлмайди. 

465views9replies
0

t.me/uzlidep

Ўзбекистон президентининг Самарқандга бўлган ташрифида ўзининг келгуси беш йилги дастури бўйича қилинадиган ишлар ҳақида гапирди.
Унг кўра, вилоятни ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 41 триллион сўм йўналтирилади. Самарқандда 8 минг километрдан зиёд автомобиль йўли ва ички кўчалар, 270 та кўприкни қуриш-таъмирлаш учун 4 триллион сўм ажратилади.
Келгуси йилдан Каттақўрғон, Иштихон, Пайариқ ва Қўшработ туманларидаги 105 та маҳалладаги 400 минг аҳоли учун жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, кейинги йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг имтиёзли маблағлари ҳисобига Самарқандга 50 та электробус олиб келинади. Шунингдек, Самарқанд шаҳрининг ҳудуди кенгайтирилади.
“Самарқанд, Пастдарғом, Оқдарё ва Тойлоқ туманлари ҳудудидан 18 минг гектари Самарқанд шаҳар таркибига қўшилади. Давлат идоралари ва маъмурий хизматлар тарихий марказдан янги ҳудудга кўчирилади.
Одамлар бемалол айланиб юрадиган шаҳар бўлиши керак. Агар шунақа қилмасак, Самарқандда юриб ҳам бўлмайди, яшаб ҳам бўлмайди”, – деди президентликка номзод Шавкат Мирзиёев.
465views9replies
0

Комментарии