• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 6 сентябр 2021

Самарқандда ЙПХ ходимларидан қочишга уринган ҳайдовчи "тупик"ка тиқилиб қолди — видео

Қоидабузар ҳайдовчи ушланиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.

633
0
Видеодан кадр

28 август куни соат 17:40 ларда Самарқанд вилояти, Ургут туманида ЙПХ ходими К. Рашидов Damas ҳайдовчисига тўхташ ишорасини кўрсатганда, ҳайдовчи тўхтамай ҳаракатланишда давом этган.

ЙПХ ходими ва ушбу жойда хизмат олиб бораётган ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари бошқа бир Damas'да қоидабузар ҳайдовчини кузатиб борган.

Ҳайдовчи тор кўчада тўхтаб қолганидан сўнг ходимлар томонидан бўйсунмаслик ҳолатини бартараф қилиш чоралари кўрилган. ЙПХ ходими томонидан меъёрий ҳужжатлари тақдим қилиниши сўралганда, ҳайдовчи ҳужжатларини тақдим қила олмаган.

Ҳолат бўйича тегишли тартибда баённома ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.

633
0