• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 31 июля 2021

Самарқандда автобус ағдарилиб кетди: қурбонлар бор

Тошкентга келаётган йўловчи автобус ҳайдовчиси велосипедчини уриб юбормаслик учун рулни буриши ЙТҲга сабаб бўлди.

1177
0
ИИВ ЙҲХББ

Бугун, 31 июль куни соат 01:45 ларда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида 38 ёшли ҳайдовчи Э.У. YUTONG автобусида “Бухоро – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётиб, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юбормаслик мақсадида рулни ўнг томонга бурган ва бошқарувни йўқотиб,  ағдарилиб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди. 

ЙТҲ оқибатида автобус салонида бўлган 24 ёшли Ж.Н. шифохонада ва 40-45 ёшлар атрофида бўлган (шахсига аниқлик киритилмоқда) йўловчи шифохонага олиб борилаётганида вафот этган. 

Шунингдек, йўловчилар — 48 ёшли Б.С., 29 ёшли А.А., 22 ёшли Г.С., 48 ёшли М.Б. ва 35 ёшли Д.А. турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ЙТҲ бўйича Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1177
0