Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда 9-синф ўқувчисининг қариндошлари “замдиректор”ни дўппослади

Бунга мактаб директори ўринбосари ўқувчини имтиҳонга кечиккани учун танбеҳ бериб, оғзаки уришгани сабаб бўлган.

1532views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанд вилоят прокуратураси хабарига кўра, 26 май куни Тойлоқ туманидаги 59-мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А.С. 9-синф ўқувчиси А.Ш. имтиҳонга кечикиб келганлиги сабабли унга танбеҳ бериб, оғзаки уришади.
Шундан сўнг ўқувчи аразлаб мактабдан чиқиб кетиб, амакисининг ўғиллари М.Ш. ва С.Ш.ларни мактабга олиб келади ва директор ўринбосарини хизмат хонасида дўппослаб, тан жароҳати етказган.
Ҳолат бўйича бугун, 31 май куни уларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
1532views0replies
0

Комментарии