• 12 108 сум
    -52.75
  • 14 169 сум
    -9.44
  • 149 сум
    -4.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 108 сум
    -52.75
  • 14 169 сум
    -9.44
  • 149 сум
    -4.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 17 августа 2021

Самарқандда 4 та автомобиль тўқнашди: қурбон ва жароҳатланганлар бор

Икки "Жигули", Damas ва Lacetti ўзаро тўқнашган.

893
0
ИИВ ЙҲХББ

Самарқандда 4 та автомобиль тўқнашиши натижасида бир йўловчи вафо этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот берилишича, бугун, 17 август куни соат 10:30 ларда вилоятнинг Пастдарғом тумани ҳудудидаги йўлда 60 ёшли А.Я. Lacetti’да қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида 35 ёшли Х.Б. бошқарувидаги "Ваз-21063", 29 ёшли Ш.М. бошқарувидаги "Ваз-21011" ҳамда 40 ёшли Ғ.Х. бошқарувидаги Damas автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, "Ваз-21011" йўловчиси З.Б. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, икки нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

893
0