• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 19 августа 2021

Самарқандда 3 яшар боласини сотмоқчи бўлган 19 ёшли аёл қамалди

Бу ишни қилишда аёлга унинг онаси шериклик қилган.

1057
0
видеодан кадр

Олий суд матбуот котибининг хабар беришича, Самарқанд шаҳридаги кафеларнинг бирида 43 ёшли аёл ва унинг 19 ёшли қизи шаръий никоҳдан туғилган 3 ёшли ўғлини $600 га сотмоқчи бўлган. 

Аниқланишича, улар боладан воз кечиш тўғрисида тилхат ҳам ёзиб берган. Шунингдек, аёл онасини даволатиш учун ўғлини сотганини айтган.

Шундан сўнг, суд уларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди билан кодекснинг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

1057
0