• 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 22 июля 2021

Самарқандда 18 яшар йигит ўғирланган 20 млн сўмни тотализаторга тикиб, ютқазди

У иккита автомобилдан $1700 ва 2,5 млн сўм ўғирлаган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.

1047
0
Видеодан кадр

Ургут туманида Қоратепа маҳалласида яшовчи 18 ёшли йигит таваккалчиликка асосланган ўйинга ўғирлаган қарийб 20 млн сўмни тикиб юборди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, у Самарқанд шаҳрида кечаси қаровсиз қолдирилган Damas’дан 1700 АҚШ долларини ўғирлаб, тотализаторга тикиб, ютқазганидан сўнг 13 июль куни яна ўғриликка қўл уради. Бу сафар у қаровсиз қолдирилган Spark’дан 2,5 млн сўмни ўғирлаган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноий иш қўзғатилган.

Аввалроқ, Самарқандда аёл эрининг 500 млн сўм пулини тотализаторда ютқазиб қўйганди.

1047
0